19 Май 2023 йил 192

 Ёшларнинг муаммоси ижобий ҳал этилмоқда

 Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023 йил 31 март кунидаги “Ёшлар ўртасида олиб борилаётган профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 163-сонли буйруғи талаблари ижросини таъминлаш бўйича, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Ш.Шадиев томонидан Шўрчи тумани ҳудудида истиқомат қилувчи жами 64 нафар ёшларнинг ижтимоий аҳволи ўрганилди. Жумладан, Шўрчи тумани “Бобур” маҳалласида яшовчи Сурайё Турдиқулова ўзини ўзи банд қилиши учун тикувчилик билан шуғулланмоқчилигини ва шу орқали даромад топиш ниятида эканлигини билдирди. Унинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, подполковник Ш.Шадиев томонидан тикув машинкаси тақдим этилди. Ёшларнинг муаммоларини бартараф этиш чора-тадбирлари давом эттирилмоқда

Text to speech