27 Апрел 2023 йил 173

Ёшларнинг маънавий ва тарихий билимлари оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январ кунидаги ПҚ-10-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда ўсиб келаётган ўқувчи ёшларни ватанпарварлик ва халқпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий ва тарихий билимларини ошириш мақсадида, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташаббуси билан Термиз шаҳридаги 6-сонли умумтаълим мактабининг бир гуруҳ ўқувчи ёшлари вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси биносига ташриф буюришиб, у эрда яратилган шароитлар, бошқармадаги мавжуд замонавий техникалар ва ситуацион маркази фаолияти билан танишишди.

Шунингдек, мактаб ўқувчилари Термиз тумани ҳудудида жойлашган “Фаёзтепа” ва “Ал-Ҳаким ат-Термизий” мажмуаларига саёҳат ташкил этилиб, ушбу муқаддас масканда ўтмишимиз тарихи ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Text to speech