Ёшларнинг маънавий ва тарихий билимлари оширилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январ кунидаги ПҚ-10-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда ўсиб келаётган ўқувчи ёшларни ватанпарварлик ва халқпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий ва тарихий билимларини ошириш мақсадида, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташаббуси билан ИИВ Сурхондарё Академик лицейининг бир гуруҳ ўқувчилари Термиз шаҳридаги Темир йўл вокзали ёнида янги қуриб битказилган вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси биносига ташриф буюришди. У эрда ўқувчиларга яратилган шароитлар, бошқармадаги мавжуд замонавий техникалар, ситуацион маркази фаолияти, ходимлар томонидан амалга ошириб келинаётган ишлар ва келгусидаги режалар презентация шаклида таништириб ўтилди.
Шунингдек, ИИВ Академик лицейи ўқувчиларини Термиз тумани ҳудудида жойлашган Султон Саодат мажмуаси ҳамда Термиз шаҳридаги “Тарих ва маданият музейи”га олиб борилиб, мажмуа тарихи ва музейда сақланаётган қадимий асрларга тегишли бўлган тарихий буюмлар, ноёб санъат асарлари ҳақида таништириб ўтилди. Бир йўла миллий урф-одатларимиз ва тарихимиз ҳақида керакли маълумотлар бериб ўтилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати