Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ИИБ ходимлари жойларда тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда
Жорий йилнинг 21- феврал куни ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ бошлиғи подполковник Ш.А.Ишматов ва ППХБ командири маёр Х.Ж.Бутаев Термиз Педагогика унверситети талабалари билан учрашиб тарғибот ишлари олиб боришди.
Мана шундай профилактик тарғибот тадбири Термиз шаҳридаги 3сонли умумўрта таълим мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида ҳам ташкил этилди.
Унда мутасаддилари иштирокчиларга мамлактимизда ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумот беришиб эндиликдан содир этилган ҳар қандай жиноят ва ҳуқуқбузарликка нисбатан қонун устиворлигини таъминлаш баробарида унинг содир этилиши олдини олиш ички ишлар органларининг қолаверса кенг жамоатчиликнинг энг муҳим вазифаларидан бири эканлигини таъкидлашди. Самимий мулоқотлар жараёнида иштирокчиларнинг саволларига батафсил маълумотлар берилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати