Эшшак ўғрилари қўлга олинди
Қумқўрғон туманида 2021 йилнинг 4 март куни, туманнинг “Ўзбекистон беш йиллиги” маҳалласида яшовчилар, А.Б. ва Х.А. ҳамда туманнинг “Хўжақишлоқ” маҳалласида яшовчилар, Қ.И. ва Ш.О.лар туман ИИБга ариза билан мурожаат қилишиб, унда 6 февраль кунидан 2 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида, номаълум шахслар уларнинг молхонасида турган ҳар бири 2.000.000 (икки миллион) сўмлик бўлган 4 (тўрт) бош эшшакларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилишган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида, ушбу ўғирликларни туманнинг “Ўзбекистон беш йиллиги” маҳалласида яшовчилар, М.Х. ва мактаб ўқувчиси, вояга етмаган, Ж.Ш.лар содир этишганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олинган. Мазкур ҳолат юзасидан, 12 март куни М.Х. ва Ж.Ш.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўғрилик жиноятини содир этган М.Х. ҳамда Ж.Ш.лар осон ва енгил йўл билан моддий маблағ топиш мақсадида содир этганлиги, ўғрилик қилиш орқали пул топиш қандай эакнлигини бунинг оқибати эса қонун билан тақиқланганлигини илгари билмаган бўлса ҳам эндиликда англаб етиши тайин.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати