27 Май 2022 йил 402

“Ёш ҳуқуқшунос” республика кўрик танловининг Бойсун туман босқичи ўтказилди.

Мамлакатимизда баркамол авлодни ёшларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, ёшлар эришаётган натижаларни тарғиб қилиш ва қўллаб қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Бойсун туман бўлими, Бойсун туман Ички ишлар бўлими ҳамда туман халқ таълими бўлимининг 2022 йил 18 май кунидаги қўшма қарорига асосан жорий йилнинг 27 май куни Бойсун тумани Ички ишлар бўлими биносида “Ёш ҳуқуқшунос” республика кўрик танловининг Бойсун туман босқичи ўтказилди.
“Ёш ҳуқуқшунос” республика кўрик танловининг низомига кўра ҳар бир иштирокчига 20 та она тили ва адабиёт, 20 та Ўзбекистон тарихи ҳамда 60 та ҳуқуқ фанидан тест саволлари берилди. Ёшлар ўртасида ўтказилган мусобақада энг билимлилари аниқлаб олинди.
Унга кўра, “Ёш ҳуқуқшунос” республика кўрик танловининг Бойсун туман босқичида 7-14 ёш тоифаси бўйича Жуманазарова Чарос, 14-18 ёш тоифаси бўйича Самадов Холбек, 18-30 ёш тоифаси бўйича Турмунов Фахриддинлар фахрли биринчи ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.
Мусобақа якунида, ғолибликни қўлга киритган ёшларга Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Бойсун туман бўлими ҳамда туман Ички ишлар бўлимининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Text to speech