14 Апрел 2021 йил
487
Ертўладаги велосипед ўғриси қўлга олинди
Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 26 март куни, шаҳарнинг “Тупроққўрғон” маҳалласи, Ж.Ж. Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда 23 март куни яшаш уйи ертўласида турган, 750.000 (етти юз минг) сўмлик “Yaguar” русумли велосипедни номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар оргналари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни Термиз шаҳрида яшовчи, С.А. содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 28 март куни С.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати