16 Март 2024 йил 669

Шерободлик вояга етмаганлар билан профилактик суҳбат олиб борилди

Ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан оталиққа олинган 1 миллион нафар ёш билан манзилли ишланмоқда. Бунинг учун улар 7 тоифага ажратилиб олиняпти. Жорий йилнинг 13-март куни Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази раҳбари подполковник С.Очилова ва психологи катта лейтенант М.Жўраевалар Шеробод туманидаги “Олтинвоҳа” маҳалласида яшовчи ёшлар билан профилактик суҳбатлар  олиб боришди.  38-мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар  билан жиноятчиликни олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди, Бундан ташқари, маҳалладаги ишсизлар , узоқ муддатдан қайтиб келган ва ижтимоий ҳимояга мухтож  ёшларнинг   оилавий шароити ва муаммолари  маҳалла еттилиги ҳамкорлигида манзилли ўрганиб чиқилди

Text to speech