25 Январ 2024 йил 628

Шерободлик 20 нафар ўқувчиларга "Ватан таянчи" болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракати кўкрак нишони топширилди

Президентимизнинг 2022 йил 2 мартдаги ПҚ-150-сонли қарори ижроси юзасидан Шеробод тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари подполковник Н.Нарзуллаев томонидан туманнинг "Меҳробод" маҳалласидаги 6-сонли умумтаълим мактабининг 20 нафар 11-синфнинг намунали ўқувчиларига Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан юборилган гувоҳнома ва “Ватан таянчи” ҳаракатининг эмблемаси акс этган кўкрак нишонларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

 

Тумани ИИБ бошлиғи подполковник Н.Нарзуллаев мактабнинг 11-синф ўқувчиларга "Ватанпарварлик" мавзусида қизғин дарс ўтиб берди. Шунингдек, намунали ўқувчиларга туман ИИБ бошлиғининг бадиий китоблар жамланмаси топширилди ва ёшларни юртимизда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлардан хабардор этиб, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишга чорлади. Мактаб биносида ташкил этилган Ватанпарварлик бурчаги билан танишди.

Text to speech