11 Октябр 2023 йил 1179

Шерободда пробация ҳисобида турган шахслар учун очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Жорий  йилнинг 10 октябр куни Шеробод туман Жиноят ишлари бўйича суди раиси О.Тоғаев, туман прокурори ўринбосари А.Чориев, Туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи катта инспектори майор А.Жўраевлар томонидан Шеробод туманида сайёр суд мажлиси ўтказилди. 

Судда инсонпарварлик тамойилига таяниб, Шеробод туман Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, ҳақиқатда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва жазо ўташнинг тартиб қоидаларига риоя қилиб, тузалиш йўлига ўтган, судлар томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга тўлиқ риоя қилган ҳамда ўзининг хулқини ижобий томонга ўзгартирган 4 нафар шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари ўтаётган жазоларидан шартли равишда озод қилинди. 

Шунингдек, суд раиси томонидан иштирокчиларга қонунчиликдаги ўзгартиришлар ва суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган янгиликлар борасида маърузалар қилиниб, маҳкумларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Text to speech