7 Март 2025 йил 1022

Шеробод туманидаги қизил тоифадаги маҳаллаларда камералаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январ кунидаги "2025-йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги  ПҚ-1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Шеробод тумани ИИБ томонидан криминоген вазияти оғир бўлган маҳалла ҳудудларидаги жамоат жойлари, савдо ва бошқа майиший  хизмат  кўрсатиш обеъктларига замонавий сифати юқори бўлган (ПТЗ) кузатув камералари ўрнатиш  ишлари  олиб  борилмоқда.

Ушбу ҳудудларни камералаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар келажакда содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш билан бирга содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”да фош этишга хизмат қилади.

Text to speech