9 Феврал 2024 йил 349

Шеробод туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига мувофиқ ҳафтанинг ҳар пайшанба куни "Профилактика куни" деб белгиланганлиги муносабати билан Шеробод тумани Маданият уйида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Исмаилов Тимур Камалатдинович, вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Мамадиев Ҳусниддин Норбоевич, туман ҳокими Алимов Усмон Иброҳимович, сектор раҳбарлари, Шеробод туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги ходимлари, таълим муассаса раҳбарлари, идора ва ташкилотлар, Ёшлар иттифоқи, туман Имом хатиби, маҳалла еттилиги, туман ИИБ Пробация назорати остида турган шахслар иштирокида маҳаллаларда содир этилаётган жиноятларни олдини олиш, содир этилган жиноятлар муҳокамаси, "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

         Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи мамлакатимизда барча соҳалар сингари, ички ишлар органлари тизимида ҳам кенг ислоҳотлар амалга оширилганлиги, ходимлар қуйи бўғин, маҳалла ва кўчаларда хизмат олиб бориб, аҳолига янада яқинлашган ҳолда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак!” деган тушунчанинг мазмун-моҳиятини аҳолига кенг тарғиб этиш, оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ёш авлодга ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, бир бирларини ҳурмат қилиш туйғуларини кучайтириш юзасидан тавсиялар берилди.

12 ой якуни билан тумандаги 48 та маҳалланинг 16 таси қизил тоифада қолганлиги,  бундан ташқари, туманда 5 та Тароқли, Олтинвоҳа, Буюк ипак йўли, Катта-ҳаёт, Дўстлик маҳаллалари 3 йилдан буён “қизил” тоифада сақланиб қолаётганлиги танқид остига олиниб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг келгусида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишилди.

         Тақдимотда туман Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими томонидан ҳудудларни камералаштириш ва қўриқловга олиш жараёнлари, туман ички ишлар бўлими томонидан жиноятчиликни “маҳаллабай” жиловлашнинг янги тизими ўрганилди.

Шунингдек, туманда вояга етмаган ва ёшлар ўртасида, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда олиб борилаётган профилактика ишлар танқидий таҳлил қилиниб, бу борадаги ишларни янада кучайтирган ҳолда тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан бир қатор таклиф ва тавсиялар тингланди ҳамда тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

 Йиғилишда сўз олганлар бугунги кунда ёшларни маънавий дунёқарашини мустаҳкамлаш, уларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликка қарши курашишда иммунитетни шакллантиришда, барча бирдек жонбозлик кўрсатиб ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юртга муҳаббат ҳиссини оширишда кекса ёшдаги фахрийлар ҳам масъул эканликларини билдиришди.

Text to speech