25 Июл 2024 йил 264

Шеробод туманида “Турмуш” кенг қамровли профилактик тадбири доирасида оилалардаги муаммолар ўрганилди.

Хотин-қизлар ўртасида содир этилган жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларда ҳуқуқий маданият ва мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга даҳлдорлик ҳиссини ошириш чораларини кўриш, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилган ҳамда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг асл сабабларини аниқлаш, оилада ўзаро низонинг аниқ тафсилотларини билиш, умуминсоний ва миллий қадриятларни тарғиб этиш орқали оилалардаги соғлом ва маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш мақсадида вилоятнинг Шеробод туманида жойлашган маҳаллалардаги оилалар ҳамда хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди.

Муаммоларни ўрганиш якунида, Сурхондарё вилоят ҳокими ўринбосари Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З. Хидирова, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари подполковник Ў.Эшимова, Шеробод туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Аминова, туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори катта лейтенант С.Худойқулова, туман Бош Имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича отинойиси Г.Султонова ҳамда туманда жойлашган “Тароқли” маҳалла раиси Б.Якубов ва маҳалла хотин-қизлар фаоли М.Эшбоевалар иштирокида йиғилиш ташкил этилиб, унда бир қатор масалалар ўртага ташланди.

Йиғилиш давомида туман миқиёсидаги Ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турувчи ҳамда доимий тарзда низолашиб келаётган оилаларда истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, уларда ҳаётга бўлган соғлом муносабатни ривожлантириш,  жамиятда юриш-туриш қоидаларининг ҳуқуқий асослари билан таништириш, ажрим ёқасидаги оилаларда вояга етмаган фарзандлар тарбиясидаги хато ва камчиликларга йўл қўймаслик ҳамда жамиятда оилаларга қаратилаётган юксак эътибор ва имкониятларнинг яратилганлиги чуқур таҳлил қилинди.

Text to speech