Шеробод туманида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарлигида Президентимизнинг жорий йил 3 январь кунидаги ПҚ-1-сонли Қарорлари ижроси, тумандаги криминоген вазият танқидий муҳокама қилинди.
Бугун Шеробод туман ҳокимлиги биносида Президентимизнинг жорий йил 3 январь кунидаги ПҚ-1-сонли Қарорлари ижроси доирасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, тумандаги криминоген вазият, содир этилган оғир ва ўта оғир жиноятлар муҳокамасига бағишланган танқидий руҳдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Вилоят ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов ҳузурида
ўтказилган муҳокама йиғилишида, туман ҳокими, прокурори, маҳалла
еттиликлари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар,
кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Йиғилиш давомида, вилоят масъуллари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича олиб борилган ишлари ва бошқа камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.