20 Май 2025 йил 137

Шеробод туманида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи раҳбарилигида Президентимизнинг жорий йил 3 январь кунидаги ПҚ-1-сонли Қарорлари ижроси, “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбир якуни, тумандаги криминоген вазият ҳамда содир этилган ўта оғир ва оғир жиноятлар танқидий муҳокама қилинди.

Бугун Шеробод туман ҳокимлиги биносида Президентимизнинг жорий йил 3 январь кунидаги ПҚ-1-сонли Қарорлари ижроси доирасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, 15 апрель кунидан 15 май кунига қадар ўтказилган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбир якуни, тумандаги криминоген вазият ҳамда содир этилган ўта оғир ва оғир жиноятларнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари, бунга имкон берган шарт-шароитлар муҳокамасига бағишланган танқидий руҳдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов ҳузурида ўтказилган муҳокама йиғилишида, "қизил" тоифадаги маҳалла еттиликлари,  нуронийлар, маҳалла фаоллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Йиғилиш давомида, вилоят масъуллари томонидан маҳалла еттилигига ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича олиб борилган ишлари ва бошқа камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунига кўра, муҳокама қилинган масалалар бўйича билдирилган таклифлар инобатга олинган ҳолда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech