8 Июл 2025 йил
405
Шеробод туманида профилактика инспекторлари учун ўқув-семинари ташкил этилди
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг масъул ходимлари томонидан Шеробод тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспекторларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги 801-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида, ўқув-семинар ташкил этилди.
Ўқув-семинари давомида профилактика инспекторларига
маҳалла еттилиги билан қарор талабларидан келиб чиқиб ҳамкорликда амалга
оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар хусусида тегишли тавсиялар ва кўрсатмалар
берилди.
Ўқув-семинари якунида, профилактика инспекторлари ўзларини қизиқтирган саволлари юзасидан атрофлича маълумотларга эга бўлишди.