Шеробод туманида Пробация назорати остидаги шахслар учун “Меҳнат ярмарка”си ташкил этилди
Жорий йилнинг 26 сентябр куни Шеробод туман ИИБ Жамоат
хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи назорат остидаги шахсларни
қайта касбга йўналтириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича меҳнат
ярмаркаси ўтказилди.
Бунда, назорат остидаги 35 нафар шахслар иштирок этиб,
ҳудуддаги корхона-ташкилот мутасаддилари томонидан таклиф этилган мавжуд бўш иш
ўринлари билан танишди.
Пробация ҳисобида турган шахсларнинг 4 нафари
“Ободонлаштириш” бошқармасига ишга жойлаштирилган бўлса, яна 2 нафарига қайта
касбга йўналтириш марказларига таҳсил олишлари учун йўлланмалар топширилди.
Шунингдек, масъуллар томонидан
туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи назорат
остидаги шахсларнинг ижтимоий-ҳуқуқий муаммолари ҳам ўрганилиб, келгусида
жиноят кўчасига кирмаслик ва бу борада мамлакатимизда яратилаётган
шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиш тўғрисида тушунчалар берилди.