Шеробод туманида Пробация ҳисобидаги ёшлар ва тадбиркор учрашуви бўлиб ўтди.
Президентимиз томонларидан
2024 йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили” деб эътироф этилганлиги ҳамда
ИИВ раҳбариятининг тегишли буйруғига асосан "Пробация ойлиги" доирасида
ёшлар билан ишлаш жараёнида уларнинг муаммоларини ҳал этиш, ёшларга ижтимоий моддий
ёрдамлар кўрсатиш, уларни жиноят содир этмасликлари учун ҳар бир ёшга ташкилот ва
муассасаларни жалб этган холда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, уларнинг
келгусида ўз йўлларини топишлари ҳамда касб-ҳунарга эга бўлишлари учун барча чора-
тадбирлар ишлаб чиқилган.
Шеробод тумани ИИБ Жамоат
хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи хисобида турувчи ёшлар билан туманнинг “Ғўрин-гиламбоб” маҳалласида
жойлашган “О.Бойматов” номли якка тартибдаги тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланувчи О.Бойматовнинг тадбиркорлик муассасасига бориб пробация гуруҳи ҳисобида турувчи ёшлар
билан учрашув ўтказилди. Ушбу тадбиркорлик муассасасида
ёшлар тадбиркорлик фаолияти сир синоати билан танишиш асносида, ўзларини
қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.