Шеробод туманида “Пробация тўғрисида”ги қонун тарғиботига бағишланган учрашув ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 август кунидаги 938-сонли
"Пробация тўғрисида”ги қонуни тарғиботига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Ўтказилган учрашувда ушбу қонуннинг мазмун моҳиятини Пробация назорати
остидаги шахсларга етказиш орқали уларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш ва
жамиятда ўз ўринларини топишга кўмаклашувига қаратилди.
Учрашувда ҳамкор ташкилотлар ва уларга белгиланган вазифалар доирасида Шеробод
тумани ИИБ раҳбарияти томонидан пробация назорати остидаги 18 ёшдан 30 ёшгача
бўлган пробация назорати остидаги шахсларга қонунда белгиланган ҳуқуқ ва
мажбуриятлари шунингдек жазо ўташ тартибидаги ўзгаришлар тушунтириб ўтилди.
Бундан ташқари қонунда белгиланган тартибда ҳамкор ташкилотларнинг пробация
назорати остидаги шахслар билан олиб борилиши лозим бўлган вазифалари қонунда
аниқ белгилаб берилганлиги, уларнинг ижтимоий мослашиш доирасида берилган
саволларига соҳа вакиллари томонидан керакли тушунчалар бериб ўтилди.
Шу ўринда Шеробод тумани ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати
пробация гуруҳида жорий йилнинг 9 ойи якуни билан жами 352 нафар назорат
остидаги шахслар ҳисобда турган бўлиб, уларнинг 52 нафари 18 ёшдан 30 ёшгача
бўлган назоратдаги шахсларни ташкил этади.
Шу кунга қадар Шеробод тумани Ички ишлар бўлими пробация гуруҳи
томонидан жами 99 нафар нафар назоратдаги шахслар ҳисобдан чиқарилган бўлиб,
уларнинг аксарияти ёшларни ташкил этади. Ўтказилган тадбирда Шеробод тумани
камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳам иштирок этиб, улар
томонидан ишсиз бўлган назорат остидаги ёшларни қайта касбга таёрлаш бўйича,
бепул ўқув курсларига таҳсил олиш истаги борларга йўлланмалар берилди.
Шундан сўнг Пробация назоратидаги ёшлар билан
тумандаги ахборот кутубхона марказига ташриф буюрилиб, ўзлари ёқтирган
китобларини олиб ўқишлари ҳамда кутубхонага аъзо бўлиш имкониятига эга
бўлдилар. Пробация тўғрисидаги қонун бўйича барча тарғибот тадбирларининг
ҳамкор ташкилотлар ва пробация назорати остидаги шахслар ўртасида доимий
равишда ўтказилиши назоратдаги шахсларнинг келгусида жамиятда ўз ўринларини
топишда ушбу қонун асосий устун бўлишига
имкониятлар эшигини очишга хизмат қилади.