Шеробод туманида Пробация ҳисобида турувчи шахслар билан ҳуқуқий учрашув-мулоқот тадбири доирасида уларнинг ижтимоий масалалари ҳал этилди
Жорий йилнинг 25 сентябр куни, Шеробод туман Жиноят
ишлари бўйича суди раиси О.Тоғаев, Туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация
гуруҳи катта инспектори майор А.Жўраевлар томонидан туман ИИБ Жамоат
хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи назорат остидаги шахслар
билан ҳуқуқий учрашув ўтказилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад келгусида қайта
жиноят содир этилишини олдини олиш, назорат остидаги шахсларни ҳуқуқий онгини
ошириш ва қонунга итоаткорлик ҳиссини оширишдан иборат.
Шу сабабли соҳа раҳбарлари томонидан назорат остидаги
шахсларни қийнаётган масалалари тингланиб ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Тадбир доирасида сайёр суд ўтказилиб,
унда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган 6 нафар назорат остидаги шахсларга
инсонпарварлик тамойиллари қўлланилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят
кодексининг 73 моддасига биноан тайинланган жазоларидан шартли равишда озод
этилди.