19 Июл 2024 йил 492

Шеробод туманида “Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш долзарб масала” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Шеробод тумани хокимлиги мажлислар залида Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Оила ва хотин қизлар бошқарма бошлиғи З.Хидирова, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ў.Эшимова, туман хокими ўринбосари хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Аминова, туман отинойиси Г.Султонова, туман тиббиёт бирлашмаси  оналик болаликни муҳофаза қилиш бўлим бошлиғи, маҳалладаги хотин- қизлар фаоллари, патронажлар ва доя ҳамширалар иштирокида  йиғилиш бўлиб ўтди

Йиғилишда, она  соғлигини мустаҳкамлаш ва соғлом бола туғилишига эътибор беришни, оналар перинатал ва болалар ўлимини олдини олиш ва хавф омиллари аниқланган ҳомиладор аёлларни тиббий текширувдан ўтказиш, эрта нигоҳ ва вояга етмаганлар ҳамда қариндош уруғлар ўртасидаги никоҳ қуриш оқибатида ногирон фарзандлар туғилишини олдини олиш масалалари бўйича фикр мулоҳазалар билдирилди.

Text to speech