Шеробод туманида назорат остидаги шахслар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди
Тезкор- профилактик
тадбирларининг "Долзарб 40 кунлиги" доирасида, Шеробод туман
ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи ҳисобида
турувчи назорат остидаги шахсларни касбга қайта йўналтириш ва уларнинг
бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат
ярмаркаси ташкил этилди.
Бунда,
назорат остидаги 43 нафар шахслар иштирок этиб, унда аҳоли бандлигига кўмаклашиш
маркази мутасаддилари томонидан таклиф этилган мавжуд бўш иш ўринлари билан
танишди.
Пробация
ҳисобида турган шахсларнинг 4 нафари маҳаллалардаги жамоатчилик ишларига ишга
жойлаштирилган бўлса, яна 2 нафарига қайта касбга йўналтириш марказларига таҳсил
олишлари учун йўлланмалар топширилди.
Шунингдек, масъуллар томонидан туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи назорат остидаги
шахсларнинг ижтимоий-ҳуқуқий муаммолари ҳам ўрганилиб, келгусида жиноят кўчасига
кирмаслик ва бу борада мамлакатимизда яратилаётган шарт-шароитлардан оқилона
фойдаланиш тўғрисида тушунчалар берилди.