20 Сентябр 2025 йил 161

Шеробод туманида мактаб ўқувчилари ўртасида “Долзарб 10 кунлик” махсус профилактик тадбири доирасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида “Давомат” ҳамда “Тиғ” тадбирлари ўтказилди

Шеробод тумани Ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан тумандаги 56-сонли умумталим мактаби ўқувчилари ўртасида кибир жиноятни олдини олиш, назоратсизликларни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш, бартараф этиш юзасидан таълим ташкилотларида қонунчиликда белгиланган тартибда “Давомат” ҳамад “Тиғ” тадбирлари ташкил қилинди.

Шунингдек дарс вақтида ўқувчиларнинг назоратсиз қолишини олдини олиш мақсадида таълим ташкилоти атрофида жойлашган интернет клублари, (компютер хоналар) ва бошқа кўнгил очар жойларда “Ўқувчи” тадбирини ташкил этиш орқали ўқувчилар ўртасида кенг тарқалиши мумкин бўлган алькоголизм, чекиш, гиёҳвандлик, захарвандлик ва психотропик ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддалар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш ҳамда ноқонуний автотранспорт воситаларини бошқаришнинг салбий оқибатлари тушунтирилди.

Text to speech