Шеробод туманида ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди.
Сурхондарё вилоят
хокимининг ўринбосари З.Хидирова, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ў.Эшимова, туман
хокимининг ўринбосари Г.Аминова, туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори С.Худойқулова
ҳамда туманнинг хотин-қизлар фаоллари билан биргаликда Пробация бўлими ҳисобида
турувчи, муқаддам судланган хотин-қизлар, ғайриижтимоий ҳулқ-атвордаги вояга
етмаганлар ҳамда уларнинг ота-оналари, ўқитувчи ва психологлар иштирокида учрашув
ташкил этилди.
Ташкил этилган учрашув давомида, ушбу тоифадаги
хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, уларга ижтимоий ҳамда ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатиш
юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.