Шеробод туманида “Хавфсиз ҳудуд” махсус-тезкор профилактик тадбири ўтказилди.
Шеробод туманида тунги рейд тадбрлари ўтказилмоқда тадбирда,
туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими ва бошқа тегишли ташкилот
ходимлари томонидан профилактик тарғибот ишлари амалга оширилди.
“Хавфсиз ҳудуд" профилактик тадбири доирасида хизмат
олди йўриқномаси ўтказилиб, ҳудудни "қизил тоифа"даги маҳалладан чиқариш
бўйича профилактик ишларни кучайтириш лозимлиги таъкидланди.
Шундан сўнг, туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация
ҳисобида турган назоратдаги шахсларнинг яшаш хонадонларига бориб, улар билан профилактик
суҳбат ўтказиш, шунингдек кўнгил очар масканлар, бозор ҳудудларида жиноятчиликни
олдини олиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар
хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олишга йўналтирилган
профилактик тадбирлар давом этмоқда.