Шеробод туманида ёшларнинг муаммолари манзилли ўрганилмоқда
2024 йил 13 январ
кунидаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти
Ички ишлар бошлиғининг 2024 йил 15 феврал кунидаги тегишли буйруқларига асосан
Ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан оталиққа олинган 1 миллион ёшлар билан
ишлаш тартиби ва механизмлари белгиланиб, улар билан манзилли ишлаш мақсадида 7
та тоифага ажратилган ҳолда ишлар ташкил қилинмоқда.
Шу асосда вилоят
ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъул
ходимлари томонидан Шеробод туманидаги “Олтинвоҳа” маҳалласида истиқомат қилувчи
ёшлар ҳамда тумандаги 38 сонли умумий ўрта таълим мактабида таълим олаётган
ёшлар иштирокида профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Шундан сўнг маҳалла еттилиги ҳамроҳлигида хорижий давлатларга турли
сабаблар билан кетиб узоқ муддатдан қайтиб келган ишсиз ёшлар билан учрашув ўтказилиб,
уларнинг муаммолари ўрганилди. Олтинвоҳа маҳалласидаги ўрганишлар давомида ижтимоий
ҳимояга муҳтож вояга етмаганлар билан манзилли ишлар олиб борилди.