Шеробод туманида Давлатимиз раҳбарининг “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш ҳамда унда кўрсатилган вазифаларни амалиётга жорий этишга қаратилган ўқув йиғини ташкил этилди.
2025 йилнинг 22 январ куни Шеробод тумани ИИБ бошлиғи подполковник Н.Нарзуллаев томонидан жорий йилнинг 3 январ кунидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ 1-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда қарорда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадига қаратилган ўқув-семинар ташкил этилди.
Ташкил этилган ўқув-семинарда
маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, солиқ инпекторлари,
ижтимоий ходимлар, ички ишлар ва миллий гвардия
ходимлари иштирок этишди.
2025 йилнинг 1-чораги учун ҳар бир маҳалла кесимида йўл хариталар ишлаб чиқиш, шунингдек, ҳар ой якунида криминоген вазияти оғир ва жиноят содир этилган маҳаллаларда амалга оширилган ишлар натижалари юзасидан танқидий мухокамалар ўтказилиб, ушбу қарорнинг ижросига масъулиятсизлик билан ёндошган раҳбар ва ходимларга нисбатан лавозимидан озод этишгача бўлган таъсир чоралари кўриб борилиши тўғрисида огоҳлантирилди.