Шеробод туманида “Анор сайли” ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва ҳорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 135-сонли қарори ижроси юзасидан Шеробод туманида “Анор сайли” ўтказилди.
Шунингдек, “Энг мазали анор шарбати – 2024”, “Энг мазали анор нави”, “Энг
катта анор – 2024”, “Энг чиройли анор тозалаш” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб
санъаткорларнинг концерт дастури намойиш этилди.
Ушбу тадбирда туризм соҳасига алоқадор барча мутасадди идоралар ва маҳаллий
сайёҳлар иштирок этишди.
Ташриф буюрган меҳмонларга вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тегишли маълумотлар ҳам тақдим этилди.