11 Октябр 2025 йил 66

Шеробод туманида ҳам профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Шеробод туманидаги 27-умумтаълим мактабида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида махсус профилактик тадбир ўтказилди. Тадбир “Давомат” ҳамда “Тиғ” лойиҳалари доирасида ташкил этилиб, унинг асосий мақсади жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, ёшлар онгида ҳуқуқий маданиятни мустаҳкамлаш ҳамда уларни тўғри йўлга йўналтиришдан иборатдир.

Тадбир давомида ўқувчиларга қонунларга ҳурмат, интизом, ахлоқ-одоб қоидаларига риоя қилиш, интернет тармоқларидан тўғри фойдаланиш, шунингдек, таълим жараёнидаги давомати ва фаоллигини ошириш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ота-оналарга эса фарзандлар тарбиясида оилавий муҳитнинг аҳамияти, болалар билан мунтазам мулоқотда бўлиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш зарурлиги ҳақида тавсиялар берилди.

Бундай тадбирлар ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларни камайтириш, уларнинг соғлом дунёқарашини шакллантириш ҳамда масъулият ҳиссини оширишга хизмат қилади.

Text to speech