10 Июл 2025 йил 334

Шеробод тумани ҳокимлиги биносида маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шеробод тумани ҳокимлигида туман "маҳалла еттиликлари" аъзолари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2024-йилдаги 801-сонли қарори ижросини ўрганиш натижалари, 18.03.2025-йилдаги ПҚ-111-сонли қарор ижроси учун масъул бўлган идора, муассаса ва ташкилотлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туманнинг II-чоракка мўлжалланган "Йўл харитаси" ижроси бўйича эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди. Шунингдек, сустликка йўл қўйган масъулларга нисбатан қўлланилган таъсир чоралари ҳақида маълумот берилди.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сонли, Вазирлар Маҳкамасининг 801-сонли қарорлари ижросида намуна бўлган "маҳалла еттилик" ва туман прокуратураси ҳузурида ташкил этилган штаб аъзолари ҳамда ташкилотлар ходимларига Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech