21 Май 2024 йил 404

Шеробод тумани ИИБда “Сайёр суд” ташкил этилди.

Шеробод туман жиноят ишлари бўйича суди раиси О.Тоғаев, Туман ИИБ бошлиғи ўринбосари С.Н.Сафаров иштирокида Шеробод тумани ИИБ маъмурий биносида сайёр суд йиғилиши ўтказилди. 

Судда инсонпарварлик тамойилига таяниб, Шеробод туман ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, ҳақиқатда меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва жазо ўташнинг тартиб қоидаларига риоя қилиб, тузалиш йўлига ўтган, судлар томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга тўлиқ риоя қилган ҳамда ўзининг хулқини ижобий томонга ўзгартирган 5 нафар шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Шунингдек, суд раиси томонидан иштирокчиларга қонунчиликдаги ўзгартиришлар ва суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган янгиликлар борасида маърузалар қилиниб, маҳкумларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Text to speech