10 Март 2024 йил 661

Шеробод тумани ИИБда 3-сектор ҳудудидаги ёшлари билан учрашув ташкил қилинди.

     Президентимизнинг 92-сонли қарори ижроси ва Вазирлар Махкамасининг 312-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 16-сонли бўйруғи асосида, Шеробод тумани ИИБ бошлиғи 3-сектор  раҳбари подполковник Н. Нарзуллаевнинг ташаббуси билан  3-сектор ҳудудидаги   ёшлари билан  туман Ички ишлар бўлимида  сумалак сайли, маданий-маърифий тадбири  ташкил қилинди.

Учрашув давомида, ёшлар билан  суҳбат ўтказилиб, уларнинг муаммолари, таклифлари тингланди. Келажакда ўқувчи ёшларнинг ўзлари қизиққан касб эгалари бўлишлари учун нималарга эътибор беришлари, кўпроқ китоб ўқиши, хорижий тилларни ўрганишлари кераклиги тўғрисида тушунчалар берилди.

Тадбирда 3-сектор раҳбари томонидан оталиққа олинган уюшмаган ёшлар гулхан атрофида ватанпарварлик рухидаги куй-қўшиқлар тинглашди. Ёшларга оид давлат сиёсати ҳамда беш ташаббус доирасида санъат ва спорт йўналишида кўрик танлов ўтказилди.

Тадбир давомида баҳор таомларидан сумалак пиширилди ёшлар ва сектор раҳбарлари томонидан яхши ният билан ковланиб юртимиз тинчлигини ва фаровон ҳаётимиз учун шукроналар айтилди.

Text to speech