Шеробод тумани ИИБ Пробация гуруҳи назорати остида турган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган шахслар билан ташкилий маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ташкил этилди.
Жорий йилнинг 30 май куни Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли фармойишига асосан, жойларда ички
ишлар органлари томонидан оталиққа олинган ёшлар ўртасида “Хавфсиз ҳаёт учун
бирлашайлик” шиори остида маънавий-маърифий, ватанпарварлик ва спорт тадбирлари
ўтказилиб келинаётганлиги муносабати билан Шеробод тумани "Чўйинчи"
маҳалласида жойлашган янги спорт мажмуасида туман Ички ишлар бўлими ва Болалар ва
ўсмирлар спорт мактаби билан ҳамкорликда Пробация бўлими назорати остида турган
ёшлар иштирокида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Ушбу мусобақада 45 нафардан
ортиқ назорат остидаги ёшлар иштирок этди. Мусобақа кўтаринки рухда ўтиб,
жамоалар ўртасида биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар учун қизғин курашлар олиб
боришди. Мусобақа якунида масъул раҳбарлар томонидан ғолиб бўлган
жамоаларга туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг кубоги билан тақдирлади.
Шунингдек, назоратдаги ёшлар
тумандаги ахборот кутубхона марказида бўлишиб, у ерда кутубхона фаолияти билан
яқиндан танишди. Кутубхона фаолияти билан танишиш асносида ўзларининг севимли
китобларини ўқишга муяссар бўлишди.
Шу билан бир қаторда
назоратдаги ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни қайта касбга йўналтириш
ишлари доирасида пробация гуруҳидаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган назоратдаги ёшлар
тумандаги аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига олиб борилиб, уларнинг
бандлигини таъминлаш ва қайта касбга йўналтириш чоралари кўрилди.
Ушбу ўтказилган тадбирдан кўзланган асосий мақсад
жиноят содир этиб жазо мудлатларини ўтаётган ёшларни хаётга қизиқишларини уйғотиш
орқали уларни келгусида қайта жиноят содир этмасликлари ва хаётда ўз ўринларини
топишга кўмаклашишдан иборат.