26 Феврал 2024 йил 367

Шеробод тумани ички ишлар бўлим бошлиғи ёшлар билан учрашув ўтказди

Шеробод тумани 3 сектор ҳудудида жойлашган "Каттабоғ" маҳалласидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг 9,10,11 синф ўқувчилари билан Шеробод тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Н.Нарзуллаев, туман ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги подполковник И.Шаймардонов, ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб ҳозирги кунда кексалик гаштини сураётган фахрийлар, Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси курсантлари, ёш ички ишлар органлари ходимлари иштирокида ёшлар онгида ватанпарварлик руҳини янада шакллантириш, ватанга бўлган муҳаббатини ошириш мақсадига қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбати давомида, иштирокчилар томонидан ёшларга ўзларининг ҳаётий тажрибалари ҳақида сўз юритиб, ватаннинг тинчлиги, юртнинг фаровонлиги таъминлаш йўлида ўз фикр мулоҳазаларини баён этишди.

Ўқувчи ёшларни қизиқтирган саволларига давра суҳбати иштирокчилари томонидан тегишли жавоблар берилди.

Text to speech