4 Март 2024 йил 695

Шеробод тумани 3 – сектор раҳбари томонидан тумандаги 8- сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари билан семинар ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2024 йил 13 январ кунидаги “Ички ишлар органларига бириктирилган ёшлар билан ишлаш тартибини ташкил этиш тўғрисида”ги тегишли буйруғи талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Шеробод тумани 3-сектор ҳудудида жойлашган 8 сонли  мактабнинг 9, 10, 11-ўқувчилари билан туман 3-сектор раҳбари подполковник Н.Нарзуллаев томонидан семинар ташкил қилинди.

Семинарда, мактаб ўқувчилари ҳамда ўзига бириктирилган ёшлар билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Семинар якунида, ўқувчилар  туманда жойлашган Авто мактабга олиб борилиб, у ерда ўқувчиларга автомобил эҳтиёт қисимлари ва йўл ҳаракати қоидалари тушунтириб ўтилди.

Келажакда ўқувчи ёшларнинг ўзлари қизиққан касб эгалари бўлишлари учун кўпроқ китоб ўқишлари, хорижий тилларни ўрганишлари, яна нималарга эътибор беришлари юзасидан фикр ва мулоҳазалар берилди.

Text to speech