25 Апрел 2024 йил 586

Шеробод туман ИИБ ходимларига хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда ходимлар томонидан коррупсия ва тамагирилик ҳолатларни олдини олиш юзасидан учрашув ташкил қилинди.

Ички ишлар вазирлиги томонидан 2024 йил 15 апрел куни  тизимда  "Коррупсияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги" эълон қилинган.

Шу муносабат билан, Шеробод туман ИИБ ходимларига хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда ходимлар томонидан коррупсия ва тамагирлик ҳолатларини содир этилишини олдини олиш юзасидан учрашув ташкил қилиниб, унда Шеробод тумани ИИБ бошлиғи ММИБ ўринбосари подполковник Ж.Шаймарданов туман прокурор ёрдамчиси И.Холиков ва 2-даражали ҳуқуқшуноси томонидан ходимларга келгусида хизмат интизомига қатъий амал қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, коррупсия ва тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик, ички ишлар органи ходимига хос фазилатларни мустаҳкам сақлаш бўйича жиддий кўрсатма ва аниқ  тавсиялар берилди.

Text to speech