28 Апрел 2025 йил 364

Шеробод туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўзига бириктирилган ёшлар билан учрашув ўтказди.

Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида камбағалликни қисқартириш ва  камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Шеробод туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ташаббуси билан масъуллар иштирокида тумандаги ўзига бириктирилган ишсиз ёшлар ўртасида учрашув ўтказилди.

Шеробод туманининг "Катта Ҳаёт", "Мажнунтол" маҳаллаларида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг муаммолари ва таклифлари туман ИИБ бошлиғи томонидан ўрганилиб, ўз ўрнида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Text to speech