11 Март 2022 йил 372

Эр-хотин фирибгарлар қариндошларини хорижга ишга жўнатишни ваъда қилиб, пулларини ўзлаштириб кетди

Денов туманида 2022 йил 19 февраль куни туманнинг “Саноатчилик” маҳалласида яшовчи, К.Санобар (исм шарифлар ўзгартирилган) ва туманнинг “Нурли манзил” маҳалласида яшовчи, уй бекаси, Д.Инобат вилоят ИИБга ёзган аризаларида, 2018 йил май ва июн ойларда, қариндошлари, Самарқанд вилоятида яшовчи, Т.Самандар ва унинг турмуш ўртоғи, Т.Назокатлар уларни Швеция давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, уларнинг ҳар биридан 7500 (етти минг беш юз) АҚШ долларидан олиб, ўзлаштириб кетганлигини маълум қилишган. 2 март куни Т.Самандар ва Т.назокатларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech