Энг яхши китобхон ким?
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш ҳамда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари ўртасида “Китобхонлик танлови” Олтинсой туман ИИБ биносида бўлиб ўтди.
Танловда вилоят Ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар туман ИИБларда хизмат олиб борётган энг билимдон китобсевар ёш ходимлар қатнашишди. Учта шарт, яъни “Сиёсий-маънавий ва маърифий китоблар билимдони”, “Бадиий асарлар билимдони” ҳамда “Мен севган адиб” деб номлаган шартлар асосида иштирокчиларнинг билими синовдан ўтказилди.
Уларни Термиз давлат университети ўқитувчилари баҳолаб боришди.
Танлов якунига кўра Олтинсой тумани ИИБ 7-сон ички ишлар бўлинмаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи таянч пунктлари профилактика инспектори, катта лейтенант Мирзоҳид Рахимов ғолибликни қўлга киритди.
Иккинчи ўрин эса Термиз шаҳар бўйича ИИО ФМБ 1-сон ИИБ тергов гуруҳи катта терговчиси, лейтенант Бозоров Сардорга насиб этди.
Миллий гвардия Сурхондарё қўриқлаш бошқармаси саккизинчи алоҳида отряд сафдор ходими Бўтаёров Султон учинчи ўринга муносиб кўрилди.
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати