13 Май 2022 йил 278

Эндиликда, “ходим психолог ҳузурига эмас-психолог ходим ҳузурига” тамойили асосида иш ташкил этилади

Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими Психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис психологлари ҳамда Хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар билан ҳамкорликда “ходим психолог ҳузурига эмас-психолог ходим ҳузурига” тамойили асосида, Сурхондарё вилоятида фаолият олиб бораётган ички ишлар органларидаги аёл ходималарининг оиласини, турмуш шароитларини ўрганиш мақсадида, суҳбат асосида ўрганиш ишларини олиб боришди.
Бунда асосий эътибор, мутахассис психологлар томонидан ходимларнинг оиласида аниқланган муаммоларни ўрганиш асосида, уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган.
Шунингдек, ходималарнинг хизмат ўташ шароитлари ҳам ўрганилиб, тегишли психологик маслаҳатлар берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech