3 Апрел 2020 йил 682

Эълон! Ички ишлар органлари пенсионерлари диққатига!!!

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Молия ва Моддий техника таъминоти бошқармаси Молиявий таъминоти хизмати, пенсия таъминоти бўлими шуни маълум қиладики, дунё бўйлаб инсоният бошига хавф солаётган COVID 19 коронавирус пандемиясининг ички ишлар органлари ходимлари ҳамда пенсионерлари ўртасида тарқалишининг олдини олиш мақсадида, пенсионерларга уйда қолишликни сўраган ҳолда, 2020 йилнинг апрель ойидан эътиборан карантин даври давомида тўланадиган пенсия пуллари, пенсия таъминоти бўлими масъул ходимлари томонидан пенсионерларнинг ўз яшаш манзилларига етказиб берилади.

Ҳурматли ички ишлар органлари пенсионерлари сизлардан илтимос қилиб қолар эдикки, карантин даврида ўз уйларингиздан чиқмасдан оила даврасида бўлишларингизни,  

Мурожаат учун телефон (+99876) 223-28-82 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин!

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech