2 Апрел 2020 йил 900

Эълон! Фуқароларимиз диққатига

Ҳурматли фуқаролар!

Республикамизда коронавирус пандемиясининг олдини олиш бўйича Карантин жорий қилинганлиги муносабати билан, 2020 йилнинг 24 март кунидан бошлаб, Сурхондарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлим ҳамда бўлинмаларида фуқароларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

Шу билан бирга автомототранспорт воситаларини белгиланган муддатларда давлат рўйхатидан ўтказаолмаган, жарималарни ўз вақтида тўламаган ва автотранспорт воситасини белгиланган муддатда техник кўрикка тақдим қилаолмаган фуқаролар вақтинча жаримага тортилмаслигини маълум қиламиз.

Эълонга доир қўшимча маълумот олиш учун (+99876) 221-27-51, (+99876) 221-31-04 телефон рақамларига мурожаат қилишларингиз мумкин.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

Text to speech