24 Январ 2021 йил 1925

ЭЪЛОН

Сурхандареги вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг кундузги таълим шаклига ҳамда хорижий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш мақсадида 2021-2022 ўқув йили учун номзодлар танловини эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясига:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 958-сон Қарори талабларига асосан, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Академиянинг кундузги таълим шаклига ўқишга қабул фақат идоравий академик лицейлар, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, Ички ишлар органлари ходимлари, шунингдек, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари таркибидан қабул қилинади.

ИИВ академик лицейлар, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари ҳамда ички ишлар органларнинг сафдор ва сержантлар таркиби лавозимларида хизматни ўтаётган ходимлар учун Академияга ёши ўн саккиздан кичик ва йигирма бешдан катта бўлмаган, бўйи 165 см.дан паст бўлмаган жисмонан соғлом йигитлар, 160 см.дан паст бўлмаган қизлар қабул қилинади.

Академия ички ишлар органлари учун олий маълумотли ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлайди.

Ўқиш муддати 3 йил.

Тингловчилар бепул озиқ-овқат, махсус кийим-кечак, ётоқхона билан таъминланадилар ва стипендия оладилар.

Академияга кирувчилар “Тергов фаолияти”, “Тезкор қидирув фаолияти”, “Ҳуқуқбузарликлар профилактика фаолияти”, “Хизмат фаолияти психологик таъминлаш”, “Эксперт-кириминалистика фаолияти” ва “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолияти” мутахассисликлари бўйича тарих, она тили ва адабиёти ҳамда чет тили фанларидан оғзаки усулда синов имтиҳонлари топширадилар. Кириш имтиҳонларини абитуриентлар давлат ёки рус тилида топширишлари мумкин.

Имтиҳонлар 1 июлдан 15 июлгача ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг кундузги таълим шаклига ўқишга кириш истагида бўлган номзодлар 2020 йилнинг 15 ноябрдан 2021 йилнинг 15 февраль кунига қадар кечикмасдан вилоят ИИБ Кадрлар бошқармасига мурожаат этишлари ва қабул тартиби бўйича 222-04-62 телефон рақами орқали тўлиқ маълумот олишлари мумкин.

ВИЛОЯТ ИИБ КАДРЛАР БОШҚАРМАСИ .

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий техника институтига:

Миллий гвардияс ҳарбий техника институтини тугатганларга “лейтенант” унвони берилади.

Билим юртига кирувчилар қуйидаги фанлардан тест усулида синов имтиҳонлари топширадилар:

“ИИВ қўшинлари тактик қўмондонлиги”, “ИИВ қўшинлари тактик-тарбиявий қўмондонлиги” мутахассислари бўйича: тарих, математика, она тили ва адабиёти.

“Жазони ўташ режимини ташкил этиш” (юриспруденция) мутахассислиги бўйича тарих, она тили ва адабиёти, чет тили;

“ИИВ корхоналарида техник назорат ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш-муҳандислиги” мутахассислиги бўйича: математика, чет тили, она тили ва адабиёти.

“Аниқловчи ва қўриқловчи электрон тизимларидан фойдаланиш техник-муҳандислиги” мутахассислиги бўйича: физика, математика, она тили ва адабиёти.

Ўқиш муддати 4 йил.

Ўқишни муваффақиятли тугатганларга “В”, “С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам берилади.

Билим юртига ўқишга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ўрта маълумотли, бўйи 165 см.дан паст бўлмаган, жисмонан соғлом йигитлар қабул қилинади.

Билим юртига ўқишга қабул қилинувчиларнинг ёши ички ишлар идораларининг сафдорлар таркиби, ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаганлар, заҳирага чиққан ҳарбий хизматга мажбур шахслар учун 18 ёшдан 25 ёшгача, фуқаро ёшлари учун 17 ёшдан 21 ёшгача белгиланган. Номзодларнинг ёшлари билим юртига ўқишга кириш йилнинг 31 декабрига қадар ҳисобланади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси

Text to speech