2 Апрел 2020 йил 311

Эълон!

Ҳурматли фуқаролар!

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2020 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси йиғилиши”нинг 6-сонли баёни талаблари асосида республикамизда коронавирус касаллиги тарқалишини олдини олиш бўйича карантин жорий қилинганлиги муносабати билан 2020 йил 24 мартдан бошлаб, Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлим ҳамда бўлинмаларида фуқароларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 23 март кунидан кейин паспорт, яшаш гувоҳномаси олиш, алмаштириш, пропискани расмийлаштириш, виза ва яшаш гувоҳномасини муддатини узайтириш масалалари юзасидан миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат этишни режалаштирган ва вақтинчалик қабул тўхтатилганлиги муносабати билан мурожаат қила олмаган шахслар паспорт тизими ва бўлиш қоидаларини бузган деб ҳисобланмайди.

Эълонга доир қўшимча маълумот олиш учун (+99876) 229-01-62, телефон рақамига мурожаат қилишларингиз мумкин.

Ҳурматли юртдошлар ўзингиз ва яқинларингизни асранг.

Сизнинг саломатлигингиз ҳар нарсадан устун.

Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси

Text to speech