Ёшларнинг маънавий ва тарихий билимлари оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январ кунидаги ПҚ-10-сонли
Қарори ижросини таъминлаш ҳамда ўсиб келаётган ўқувчи ёшларни ватанпарварлик ва
халқпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий ва тарихий билимларини ошириш мақсадида,
вилоят ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташаббуси билан
Термиз шаҳридаги 12-сонли умумтаълим мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари саёҳатга олиб
борилди.
Ўқувчилар дастлаб Термиз тумани ҳудудида жойлашган “Ал-Ҳаким ат-Термизий”
мажмуасига олиб борилиб, ушбу эрда мангу қўним топган авлиёларнинг Ислом дини ва дунёвий илмларга қўшган
ҳиссалари ҳақида маълумотлар берилиб, авлиёлар ҳаққига қуръон тиловат қилинди.
Шундан сўнг, Термиз шаҳрида
бунёд этилган “Ватанпарварлик боғи”га саёҳат уюштирилиб, Ватан учун жон фидо қилган
қахрамонлар ва жанг вақтида фойдаланилган ҳарбий техникаларнинг салоҳияти ҳақида
ёшлар учун қизиқарли бўлган маълумотлар берилди.