Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида, тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, шунингдек Ички Ишлар органларида Ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш мақсадида, Ички ишлар органлари раҳбарларига ёшлар бириктирилган.
Сурхондарё вилоятининг барча
шаҳар-туман ИИБлари масъулларига ҳудудларда оғир тоифа рўйхатида турувчи ёшлар
бириктирилган бўлиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказиш давомида,
уларнинг муаммолари ҳам ўрганилмоқда.
Аниқланаётган муаммоларнинг
аксариятида ёшларни ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандликларини таъминлаш зарурлиги
маълум бўлмоқда. Шу мақсадда, шаҳар-туман
ҳудудларидаги бандлик бўлимлари масъулларига бўш иш ўринлари ярмаркалари ташкил
этиш ва ёшлар қизиқиш билдирган ишга жойлаштириш юзасидан келишувлар амалга оширилди.
Келгусида ушбу тоифадаги ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида, тизимли равишда профилактик ишлар олиб борилиши йўлга қўйилган.