Ёшлар ойлиги доирасида, муҳташам санъат саройида ички ишлар органлари ходимлари эътиборига “Эгизаклар” номли спектакл намойиш этилди.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ходимларининг маънавий дунёқарашини юксалтириш, тарихимиз, миллий қадриятларимизга ҳурмат ҳамда уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда маданият ва санъатнинг хусусан театрнинг ўрни муҳим аҳамият касб этади.
Ички ишлар
вазирининг 2025-йил 26-майдаги тегишли фармойишига асосан, жорий йилнинг 1-июнь
кунидан 30-июнь кунига қадар ички ишлар органларида “Янги Ўзбекистон ёшлар
бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилиниши, муносабати билан,
мазкур фармойишда белгиланган дастур асосида, жорий йилнинг 23-июнь куни
Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар эътиборига,
Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрининг ижодий жамоаси томонидан
саҳналаштирилган “Эгизаклар” номли спектакли намойиш этилди.
Ушбу ёш ижоркорлар томонидан саҳналаштирилган ва ижро этилган “Эгизаклар” спектакль намойиши Ички ишлар органлари ходимларининг маданият ва санъатнинг турли соҳаларига бўлган қизиқишларини ошириш маънавий дунёқарашини юксалтириш, уларни эстетик жиҳатдан тарбиялашга қаратилганлиги билан янада муҳим аҳамият касб этди.