“Ёшлар ойлиги” доирасида Ангор тумани ички ишлар бўлимида “Уч авлод” учрашуви ўтказилди.
Ички ишлар вазирининг 2025 йил 26 майдаги тегишли фармойишига асосан, жорий йилнинг 1-июн кунидан 30-июн кунига қадар ички ишлар органларида “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилиниши, муносабати билан, мазкур фармойишда белгиланган дастур асосида, жорий йилнинг 5-июн куни Ангор тумани ички ишлар бўлимида хизмат олиб бораётган ёш ходимлар билан “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик шиори” остида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.
Учрашувда Ангор тумани ички ишлар бўлими
Фахрийлар кенгаши раиси ва фахрийлар кенгаши аъзолари сўзга чиқишиб, узоқ йиллик
мазмунли ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибалари, хизмат давридаги
ўзига хос қийинчиликлар ва машаққатлар ҳақида сўзлашиб, бугунги кунда ҳукуматимиз
томонидан нуронийлар қолаверса ички ишлар органлари ходимлари учун яратилаётган
шар-шароитлардан оқилона фойдаланиш кераклиги, эл-юрт равнақи йўлида мамлакатимиз
раҳбарига яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги, фахрий устозлар тизимида хизмат
олиб бораётган ёш ходимлар учун доимий равишда масъул эканликларини таъкидлаб ўтдилар.
Шундан сўнг, Ангор тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари сўзга чиқиб, жонажон Ўзбекистонимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик, бағрикенглик муҳитини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бундай бебаҳо бойликни муттасил мазмунан бойитиб бориш, Ўзбекистон тараққиёти йўлида бир муштга жипслашиб, давлатимиз раҳбарига таянч ва суянч бўлиб хизмат қилиш, келгуси авлодларни шу руҳда камол топтириш муқаддас бурч эканлигини таъкидлаб ўтди.