23 Июн 2025 йил
1213
“Ёшлар ойлиги” доирасида Ички ишлар вазирлиги Академияси 1- ва 2-ўқув курси курсантлари учун “Ал-Ҳаким ат-Термизий” мажмуасига саёҳат ташкил этилди.
Ички ишлар вазирининг 2025-йил 26-майдаги тегишли фармойишига
асосан, жорий йилнинг 1-июн кунидан 30-июн кунига қадар ички ишлар органларида
“Ёшлар ойлиги” деб эълон қилиниши, муносабати билан, мазкур фармойишда белгиланган
дастур асосида, жорий йилнинг 23-июн куни
Ички ишлар вазирлиги Академияси 1 ва 2-ўқув курси курсантлари учун “Ал-Ҳаким Ат-Термизий”
мажмуасига саёҳат уюштирилди. Саёҳат давомида ёшларга мажмуа масъул ходимлари томонидан
буюк олимнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида барча маълумотлар берилди.
Мазкур саёҳатларни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад Ички ишлар органлари ёшларнинг маънавиятини янада юксалтириш қолаверса юксак фазилатли қилиб тарбиялашдан иборатдир.