“Ёшлар ойлиги” доирасида Сариосиё тумани ИИБ ёш ходимлари иштирокида “Шахмат” спорт мусобақаси ўтказилди ва “Оқостона бобо” мажмуасига саёҳат ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 14-январ кунидаги “Шахматни янада ривожланитириш ва оммавийлаштиришга ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори ҳамда Ички ишлар вазирининг 2025-йил 26-майдаги тегишли фармойишига асосан, жорий йилнинг 1-июн кунидан 30-июн кунига қадар ички ишлар органларида “Янги Ўзбекистон ёшлар бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилиниши, муносабати билан, мазкур фармойишда белгиланган дастур асосида, Сариосиё тумани ички ишлар бўлими ёш ходимлари иштирокида спортнинг “Шахмат” тури бўйича мусобақаси ўтказилди ҳамда “Оқостона бобо” мажмуасига саёҳат ташкил этилди.
Албатта бу каби тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб бориш, тизимда хизмат қилаётган ёш ходимларни ақлий билим салоҳиятларини янада ўстириш баробарида, мустақил ва ҳар томонлама тўғри мантиқий фиклашни ўргатиишда қолаверса ходимларга маънавий озуқа бериш билан бирга, уларда ватанга муҳаббат, аждодларга, тарихимзга бўлган фахр туйғуларини оширишда муҳим аҳамият касб этади.